6 декабрь куни Сочида ўқувчилар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати доирасида блиц бўйича World Schools Blitz халқаро мусобақаси бўлиб ўтди, дея хабар қилди Ўзбекистон Шахмат федерацияси.

Мазкур тадбирда 19 мамлакатдан 190 иштирокчи швейцарча усул бўйича 7 турда беллашди.

Мусобақа якунлари бўйича Ўзбекистон вакиллари бир олтин ва бир бронза медалини қўлга киритди. 1-ўринни мусобақа рейтинг-фаворити Халқаро шахмат федерацияси ФИДЕ устаси Нодирбек Абдусатторов (жаҳон рейтингида 2350 балл), иккинчи ўринни — ФИДЕ устаси туркиялик Озен Бахадир (2349) эгаллаган бўлса, «бронза» Нодирбек Якуббоевга (2292) насиб этди.