4 декабрь куни 14:40 да (Москва вақти билан) «Тюмень-Ханти-Мансийск» трассасининг Россиянинг Ханти-Мансийск округи орқали ўқувчи 926-километрида йўналиш автобуси, икки енгил ва икки юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Автобус салонида 34 киши бўлган. ЙТҲ натижасида 12 киши ҳаётдан кўз юмиб, 22 киши жароҳатланган.

Ўзбекистон ФВВ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси — Эргашева Зулфия Сарвар қизи (2001 йилда туғилган) ҳам бор. Унинг 2001 йилда туғилган опаси эса Ханти-Мансийск нейрожарроҳлик шифохонасида оғир аҳволда қолмоқда.

ФАА матбуот хизматининг хабар қилишича, вазирлик Россия томони билан вафот этган фуқаронинг жасадини 7 декабрь куни Тошкентга олиб келиш масаласини кўриб чиққан. Унга отаси Сарвар Эргашев ҳамроҳлик қилади.

Ўзбекистон ФВВ республиканинг бошқа вазирлик ва маҳкамалари билан ҳалок бўлганнинг қариндошлари ва яқинларига зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича барча чораларни амалга оширади.