2 декабрь куни Шавкат Мирзиёев «Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида"ги Президент қарорга имзо чекди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ҳалқининг самимий истаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат тараққиёти, эл-юрт манфаати йўлидаги унутилмас буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида қабул қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Бадиий академиясининг буюртманомаларига биноан Халқаро танлов доирасида хорижий давлатлардан келтириладиган юклар божхона тўловларидан озод қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон ТИВга халқаро танловнинг хорижий қатнашчиларига кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминлаш вазифаси топширилди. Халқаро танловнинг хорижий қатнашчилари ва унга алоқадор юклар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси томонидан тўловларнинг барча турларидан озод қилиш белгиланди.