Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Александр Ван дер Белленни Австрия Республикаси Федерал президенти этиб сайланганлиги билан табриклади, дея хабар қилди мамлакат ТИВ матбуот хизмати.

Мактубда таъкидланганидек, мамлакатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги сермаҳсул ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва кенгайтириш учун кенг имкониятларга эга.

Шавкат Мирзиёев Александр Ван дер Белленнинг юқори лавозимдаги фаолияти мамлакатлар ва халқлар фаровонлигига йўналтирилган Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳар икки томон манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олишга асосланган анъанавий дўстона ва яқин муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.