Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевга давлат раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Озарбайжон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

«Аминманки, бизнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларимиз Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикчилик, ҳар томонлама ҳамкорлик ва кўп режали алоқаларни янада ривожлантиришга йўналтирилади», — дейилади табрикда.

Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.