Қирғизистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади, дея хабар қилди Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати.

Душанба куни йўлланган табрик телеграммасида Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевнинг сайловда ишончли ғалабага эришгани Ўзбекистон халқининг кенг қўллаб-қувватлаши ва ишончидан далолат беришини қайд этиб ўтди.

«Аниқ ишонаманки, Ўзбекистон Республикаси Сизнинг раҳбарлигингизда барқарор тарзда босқичма-босқич ривожланишда давом этади», — таъкидланади телеграммада.

Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёев сайланиши билан ўзбек-қирғиз муносабатлари янги ўзанга эга бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги конструктив мулоқот Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномага асосланган ўзаро ҳамкорлик руҳида давом этишига ишонч билдирди.

Алмазбек Атамбаев янги сайланган Президент Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.