Россия Президенти Владимир Путин душанба куни телефон орқали суҳбатда Ўзбекистоннинг янги сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади, дея хабар қилди Кремль матбуот хизмати.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан қизғин муборакбод этиб, унга давлатнинг юқори мартабали лавозимида муваффақиятлар тилади.

Томонлар келгусида ҳам Ўзбекистон-Россия ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, турли соҳаларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни тасдиқлади.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни расмий ташриф билан Россия Федерациясига ташриф буюришга таклиф қилди. таклиф мамнуният билан қабул қилинди.