Якшанба куни бўлиб ўтган Президент сайловида иккинчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади.

3,73 фоиз ёки 669,18 минг овоз тўплаган тўплаган Хатамжон Кетмонов душанба куни бўлиб ўтган брифингда партия Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган сайлов якунларини тан олишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сайлов очиқлик ва демократия тамойиллари асосида бўлиб ўтди. ЎзХДПнинг сайловдаги иштироки партия учун келгусида фаолиятида муҳим ва масъулиятли босқич бўлди, деди Хатамжон Кетмонов.

ЎзХДП раҳбари мамлакат янги Президентига мамлакат тинчлиги ва тараққиётини таъминлашдаги фаолиятида муваффақият тилади.

Хатамжон Кетмонов, шунингдек, унга овоз берган сайловчиларга ва партия тарафдорларига ўз миннатдорчилигини билдирди.