Ўзбекистондаги сайлов участкаларида Президент сайлови бўйича овоз бериш жараёнига якун ясалиб, овозларни санаш бошланди.

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 584-сайлов участкасида рўйхатга олинган 2526 нафар сайловчининг 2425 нафари ёки 96 фоизи овоз берди, дея маълум қилинди «Газета.uz"га участка сайлов комиссиясидан. 25 киши муддатидан олдин, 13 сайловчи эса ўз уйида овоз берди. Кузатувчилар сўзларига кўра, сайлов жараёнида ҳеч қандай қонун бузилишлари қайд этилмади.

«Мазкур сайловда хал Ўзбекистонга муносиб келажакни тортиқ этиб, уни ривожланган давлатлар қаторига қўша оладиган, тинчлик ва хотиржамликни сақлайдиган муносиб номзодни танлади. Овоз бериш жараёнини ёпиқ деб эълон қиламан», — деди участка сайлов комиссияси раиси Ғайрат Қудратов.

Фото