Соат 12 даги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида 9 миллион 300 минг 221 сайлови овоз берди. Бу жами сайловчиларнинг (20,428 миллион) 45,5 фоизи демакдир.

Президент сайлови тўғрисидаги қонунга кўра, агарда сайловчиларнинг энг камида 33 фоизи иштирок этган тақдирда сайлов бўлиб ўтган, деб ҳисобланади.

Овоз бериш 6:00 да бошланиб, 20:00 га қадар давом этади.