17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистон Президенти сайловида 15 миллион 730 минг 997 сайловчи иштирок этди, дея хабар қилди Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов пойтахтда бўлиб ўтган брифингда.

Хориждаги бир қатор участкаларда, жумладан, Миср, Покистон, Европа давлатларида овоз бериш давом этмоқда. АҚШдаги участкалар эса очилди.

Айрим давлатлар — Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия ва Сингапурдаги сайлов участкаларида овоз бериш якунланди.

Мирзо Улуғбек Абдусаломов айни пайтда овоз бериш жараёнида бирор-бир қонун бузилиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар келиб тушмаганини таъкидлаб ўтди.