Президент сайловида муддатидан олдин овоз берган Ўзбекистон фуқаролари сони 117902 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар қилди.

Муддатидан олдин овоз бериш ўн кун — 24 ноябрдан 2 декабргача давом этди. Давлат раҳбари сайлови 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг умумий сони — 21 миллиондан зиёдроқни ташкил этади.