Ўзбек оши инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақдаги қарор 1 декабрь куни Номоддий маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитасининг Эфиопияда бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди, дея хабар қилди халқаро ташкилот матбуот хизмати.

Гуруч, гўшт, зираворлар ва сабзавотлардан тайёрланувчи анъанавий таом ҳар кунлик истеъмол ва байрамларда, шунингдек, алоҳида ҳоллар — вафот этганларни хотирлаш учун уюштириладиган саҳоват тадбирларида кенг тановвул қилинади.

Ошдан ташқари, Репрезентатив рўйхатга Наврўз байрами, «оши-палав» — тожик оши, румин гиламчилиги, турларнинг «чини» нақшлари ва сопол тахтача тайёрлаш санъати, Вена виночилик байрами, Мексиканинг «черрерия» от анъанаси ва бошқалар ҳам киритилди.

Инсониятнинг номоддий маданий ёдгорликлари Репрезентатив рўйхатига номоддий ёдгорликларнинг хилма-хиллигини намоён этувчи ва унинг муҳимлигини тўла-тўкис англашга кўмаклашувчи элементлар киритилади.