Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берган фуқаролар сони 1 декабрь кечаси ҳолатига кўра, 87498 нафарни ташкил этди, дея хабар қилди Марказий сайлов комиссияс матбуот хизмати.

2 декабрь — муддатидан олдин овоз бериш учун сўнгги кун. Унда 4 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда ўз яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.