30 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти миссияси вакиллари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун Тошкентга етиб келди. Миссияга ШҲТ бош котиби Рашид Алимов раҳбарлик қилмоқда.

Шу куннинг ўзида Рашид Алимов Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов билан учрашди. МСК матбуот хизматининг хабар қилишича, миссия раҳбари сайловга тайёргарлик доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Қайд этилишича, тайёргарлик ишлари сайлов қонунчилиги талаблари — очиқ ва ошкоралик руҳида амалга оширилмоқда.