Жаҳон сайлов органлари ассоциацияси (ЖСОА) бош котиби Ким Ён Хи Тошкентга етиб келди, дея хабар қилди Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Ким Ён Хи 4 декабрда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш бўйича миссияга раҳбарлик қилади.

ЖСОА халқаро ташкилот сифатида 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Инчонда (Жанубий Корея) жойлашган. У 102 мамлакат, жу шумладан, Ўзбекистондаги 106 та сайлов органини бирлаштирган.