Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтадиган 4 декабрь куни Тошкент жамоат транспорти (барча йўналишлардаги автобуслар ва метрополитен) бепул фаолият кўрсатади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти ахборот хизмати хабар қилди.

Бундан ташқари, жамоат транспорти шу куни ўз ишини соат 5:00 дан бошлайди.

Хабарда келтирилишича, бундай қарор сайловчилар ва сайлов жараёнининг барча иштирокчиларига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.