Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 октябрдаги «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни талабларини қатъий бажариш бўйича вазирликлар ва бошқармалар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари жавобгарликлари тўғрисида"ги Қарорини таъминлаш доирасида Asia Alliance Bank Акциядорлик-тижорат банки веб-сайтида банк Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Энди барча хоҳловчилар тун-кун режимида бевосита Бошқарув раисига банк хизматлари бўйича аризалар, шикоятлар ва таклифлар юбориш имкониятига эга бўладилар.

Шундай қилиб, банк томонидан янги мулоқот шакли тақдим қилиниб, у анъанавий шакллар — ёзма мурожаатлар ва шахсан қабул билан бир қаторда қизиқтираётган саволларга тўлиқ жавоблар олиш, таклиф билан чиқиш, ўз фикрини очиқ ифодалаш қўшимча имкониятларини беради.

Виртуал қабулхона мурожаатномалар бериш ҳамда уларнинг кўриб чиқилиши ва ижроси жараёнини кузатиб бориш имконини яратади. Юборилган хабарлар рўйхатдан ўтказилади ва расмий қоғоз кўринишидаги хат-хабарлар билан тенг равишда кўриб чиқилади. Ушбу коммуникация воситаси муайян устунликларга эга бўлиб, жумладан, масалаларни ҳал қилишда бюрократик амалиётга барҳам бериш имкониятини назарда тутадиган тезкорлик ва шаффофликни ўз ичига олади.

Asia Alliance Bank АТБ Бошқарув раисининг расмий виртуал қабулхонасига Банкнинг қуйидаги сайти орқали мурожаат қилиш мумкин: www.aab.uz.

Бундан ташқари, банк Бошқарув раисига head@aab.uz электрон манзили ва (0371) 231−60−04 телефон рақамлари бўйича мурожаат қилиниши мумкин.

Asia Alliance Bank АТБ мурожаатларнинг қисқа муддатларда сифатли кўриб чиқилишини кафолатлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.