Сешанба куни эрта тонгда Тошкентдаги Тараққиёт кўчасининг Ҳамид Олимжон майдони томонга элтувчи участкаси очилди. Пойтахт ҳокимиятидаги ахборот манбасининг «Газета.uz"га хабар қилишича, бир кун муқаддам пойтахт маъмурияти раҳбари шу ҳақда топшириқ берган.

Ҳаракатни тақиқловчи бетон блоклари ҳамда йўл белгилари олиб ташланган. Янги белгилар эса ҳозирча қўйилмаган, шу сабабли кўпчилик ҳайдовчилар мазкур кўча участкасининг очилганидан бехабар.

Бундан аввалроқ Ўзбекистоннинг биринчи Президенти резиденцияси яқинидан Афросиёб кўчаси бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилгани хабар қилинган эди.