26 ноябрь куни Екатеринбургда (Россия) аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича «Ратиборец 5» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Кечанинг асосий баҳсида ўзбекистонлик полвон, К-1 ва унифайт бўйича Осиё чемпиони, кикбоксинг бўйича спорт устаси Александр Столяров (13−5−0, 7 КО) жанг олиб борди.

Столяров 120,2 кг вазн тоифасида россиялик Евгений Гонтарёв (2−2−0) билан рейтинг жангини ўтказди. Александр биринчи раунднинг 3-дақиқасида ўзига хос усул билан рақибини мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон вакили ММАда 2013 йил июлидан буён иштирок этиб келмоқда. Бугунги кунга қадар Столяров 18 жанг ўтказиб, 13 маротаба ғалаба қозонди ва уларнинг 12 тасини муддатидан олдин якунлади.

Видео