28 ноябрь кечаси ҳолатига кўра, Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан 41724 фуқаро фойдаланди, дея хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Муддатидан олдин овоз бериш 24 ноябрь куни бошланган бўлиб, 2 декабрга қадар давом этади. Унда сайлов бўлиб ўтадиган 4 декабрь куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Муддатидан олдин овоз берганларнинг энг катта қисми Бухоро вилоятидан бўлиб, 4858 киши ушбу ҳуқуқдан фойдаланган. Иккинчи ўринда — Андижон вилояти — 4141, учинчида — Тошкент шаҳри — 3859, тўртинчи ўринда — Тошкент вилояти — 3726, бешинчида — Қорақалпоғистон Республикаси — 3529 киши. Кейинги навбатлар қуйидагича кўриниш олган: Қашқадарё- 3459, Фарғона вилояти — 3339, Хоразм — 2746, Навоий — 2521, Наманган — 2393, Самарқанд — 2315, Сирдарё — 2089, Сурхондарё — 1995 ва Жиззах — 754 нафар фуқаро.