Келгуси йил бошидан Амударё орқали ўтиб, Ўзбекистон ҳамда Туркманистон транспорт магистралларини боғлайдиган автомобиль ва темир йўй кўприклари фойдаланишга топширилади.

Бу ҳақда шанба куни Ашхободда БМТ шафелигида бўлиб ўтаётган Транспорт барқарорлиги бўйича глобал конференцияда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов маълум қилди, дея хабар бермоқда мазкур мамлакат Давлат ахборот агентлиги.

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қайд этишича, янги кўприклар минтақада энг йириги бўлиб, ҳар икки томондан транспорт оқими ҳаракатини сезиларли даражада тезлаштиришга хизмат қилади.