Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 90 ёшда вафот этди, дея хабар берди Франс Пресс агентлгини Куба раҳбари Рауль Кастрога таянган ҳолда. Фидель Кастронинг вафоти тўғрисида Куба телевидениеси ҳам хабар тарқатди, дея маълум қилди The Guardian.

Фидель Кастро — Куба инқилобчиси, давлат ва сиёсат арбоби 1926 йил 13 августда туғилган. 1976 йил декабридан 30 йил давомида — Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгашига раислик қилди, Инқилобий қуролли кучлар бош қўмондони ва мамлакат Миллий мудофаа кенгаши раиси ҳам эди.

Саломатлиги ёмонлашгани муносабати билан 2006 йил 31 июлда Фидель Кастро Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгаши раислиги лавозимларини укаси Рауль Кастрога топширди.