Якшанба куни ўтаётган ҳафта давомида илк бор ҳаво ҳарорати ноль даражалик кўрсаткичдан юқорилайди. Ўзгидромет башоратига кўра, 27 ноябрь куни Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий вилоятларида ҳаво секин-асталик билан илишни бошлайди. Кейинги кунларда эса республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ҳарорат кўтарилади.

26 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. 27 ноябрь куни ёғинарчиликлар кузатилмайди, туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шимоли-шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 26 ноябрь куни 12−17 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 ноябрь куни кечаси −9…−7 даража Цельсий, кундузи −5…−3 даража, 27 ноябрь куни кечаси совуқ −12…−10 даражагача кучайиши, кундузи 0…+2 даражага илиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 ноябрь куни кечаси −12…−7 даража Цельсий, кундузи −7…−2 даража, 27 ноябрь куни кечаси −10…−5 даража, кундузи −5…−0 даража бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 ноябрь куни айрим жойларда қор ёғиш эҳтимоли бор, 27 ноябрь куни ёғингарчиликлар кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси −12…−7, кундузи −5…−0 даража бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 ноябрь куни айрим жойларда қор ёғиши мумкин, 27 ноябрда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 26 ноябрь куни 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 ноябрь кечаси −12…−7, кундузи −5…−0 даража, 27 ноябрь куни кечаси −12…−7 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 26 ноябрь кунлари айрим жойларда қор ёғиши, 27 ноябрда эса туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 26 ноябрь куни 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 ноябрь кечаси −10…−5, кундузи −5…−0 даража, 27 ноябрь куни кечаси −10…−5 даража совуқ, кундузи −2…+3 даража атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳавонинг ўзгариб тураши, 26 ноябрда жойларда қор ёғиши, 27 ноябрь куни эса ёғингарчиликлар кузатилмаслиги, туман тушиши эҳтимоли ҳақида хабар қилинди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 ноябрь куни кечаси −7…−2, кундузи — −5…−0 даража, 27 ноябрь кечаси — −12…−7, кундузи −5…−0 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 26 ноябрь куни жойларда қор ва туман бўлиши, 27 ноябрда ёғингарчиликлар кузатилмаслиги, жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. 26 ноябрь куни сел келиши хавфи мавжуд. Шамол шимоли-шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 26 ноябрь куни 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси −18…−13, кундузи −3…−8 даража бўлиши кутилмоқда.