23 ноябрь куни «Камолот» Ёшлар ижод саройида Тошкент мода ҳафталиги доирасида Ўзбекистон ёш дизайнерларининг #beyoung коллекциялар намойиши бўлиб ўтди. Подиум ОТМ талабалари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва ёш дизайнерлари томонидан тақдим этилган 200 дан зиёд аризалар ичидан саралаб олинган 76 модельернинг 44 коллекциясига гувоҳ бўлди.

Мода ҳафталигининг иккинчи куни «Мода саноати инновациялари ва замонавий технологиялари» конференцияси ҳам бўлиб ўтди. Халқаро ва маҳаллий экспертлар «Камзулларда мода ва трендлар ривожини истиқболли башорат қилиш имкониятлари», «Технопаркларнинг илм-фан, ишлаб чиқариш ва таълим интеграциясидаги роли» ва «Инновацион маркетинг ва fashion-саноат брендини ривожлантириш» каби мавзуларни муҳокама қилди.

Фото