22 ноябрь куни «Камолот» Ёшлар ижод саройида Тошкент мода ҳафталиги-2016 очилиш маросими бўлиб ўтди. Ташкилотчилар хабарига кўра, 27 ноябрга қадар давом этадиган тадбир давомида маҳаллий ва хорижий дизайнерлар намойишлари ҳамда мода саноати технологияларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.

Олти кун мобайнида 956 ишланма оммага намойиш қилинади. Тошкент мода ҳафталигида 11 мамлакат: Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Кувайт, Қирғизистон, Латвия, Польша, Россия ва Тожикистондан fashion-саноат вакиллари қатнашади.

Ҳафталик аввалида «Ўзбек бадиий газламалари» кўргазмаси ҳамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари тақдим этган анъанавий ўзбек камзуллари намойиши бўлиб ўтди.

Фото