Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдўғон унинг мамлакати ҳар қандай йўл билан Европа иттифоқи аъзоси бўлишга ҳаракат қилмаслиги, балки бунинг ўрнига Шанхай ҳамкорлик ташкилотига киришни кўриб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Sabah газетасига таяниб хабар қилди.

НАТО аъзоси ҳисобланган Туркия 11 йилдан буён ЕИга аъзо бўлиш тўғрисида музокаралар олиб бормоқда. «Brexit кенг тарқалиши мумкин, бундай овозлар Франция, Италиядан эшитилмоқда. Бундай шароитда Туркия ўзини хотиржам ҳис этиши даркор. Нима учун Туркия ШҲТ аъзоси бўла олмас экан?» — деди Эрдўғон журнаслистларга Ўзбекистондан Туркияга қайтаётган самолётда.

Унинг қўшимча қилишича, мазкур масалани ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан муҳокама қилган. Унинг фикрича, Туркиянинг ШҲТдаги иштироки унинг ҳаракатларида кўпроқ эркинлик билан таъминлайди.