«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2018 йилга қадар чипталарни Visa, MasterCard, UnionPay ва бошқа халқаро тўлов тизимлари орқали онлайн сотишни йўлга қўяди, хабар бермоқда infoCOM.UZ журнали.

Бугунги кунда авиачипталарни компания сайти орқали фақатгина UzCard тизими орқали сотиб олиш мумкин.

Чипталарни онлайн-бронлаш ва онлайн харид қилиш лойиҳаларини амалга ошириш якунига етганидан сўнг чипталарни мазкур хизматлар учун тўлақонли мобиль илова ишга туширилади.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўз рейсларига онлайн рўйхатдан ўтказиш тизимини тадбиқ этишни ҳам режалаштирмоқда.