19 ноябрдан Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин совиши кутилмоқда, хабар қилди Ўзгидромет.

21 ноябрга қадар ҳаво ҳарорати кечаси −2…−7 даража Цельсий, кундузи — −2…+3 даражага қадар тушиши кутилмоқда.

Ушбу уч кунда (19−21 ноябрь) Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликлар — ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17−22 м/с га қадар куяди.

Совуқ ва қуруқ об-ҳавонинг 27 ноябрга қадар сақланиб қолиши кутилмоқда.