17 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси Макка шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтган мазкур мажлисда ИҲТга аъзо мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот Бош котиблигига Саудия Арабистони томонидан таклиф қилинган Юсуф бин Аҳмад ал-Усайминнинг номзоди юзасидан фикр алмашдилар. Юсуф бин Аҳмад шу кунгача Бош котиб маҳкамаси директори ва бош маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Сессияда Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин ИҲТ Бош котиби сифатида тасдиқлади ҳамда Ияд Амин Маданига Бош котиб лавозимидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун миннатдорчилик билдирилди.

Саудия Арабистони ташаббусига биноан ТИВК сессияси Яман ҳудудидан Макка томонга баллистик ракета учирилиши муносабати билан резолуция қабул қилди.