Туркия Президенти Режеп Тайип Эрдўғон жума куни Самарқанддаги Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган масканга ташриф буюриб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда Туркия раҳбари сайтида хабар қилинди.

Режеп Тайип Эрдўғон бошчилигидаги Туркия делегациясини Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев кузатиб борди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раҳбари Усмонхон Алимов томонидан қилинган тиловатдан сўнг Режеп Тайип Эрдўғон ва Шавкат Мирзиёев музокаралар олиб бориш учун отланди.

Фото