Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод ташриф билан Тошкентда бўлиб турибди. 16 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов уни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг қатор жиҳатлари, жумладан давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди.