Ўзбекистонда сайловчиларга декабрда бўлиб ўтадиган Президент сайловига таклифномалар тарқатиш бошланди. Сайловга таклифнома аввалги йилларда чиқарилган таклифномалардан тубдан фарқ қилади, хабар қилди ЎзА.

Таклифнома А5 форматидаги қоғозга олди ва орқа тарафига рангли бўёқлар билан чоп этиш орқали нашр этилган бўлиб, унда тўрт номзод исм-шарифи ҳамда уларни илгари сурган партияларнинг номи ва тимсоллари акс эттирилган.

Таклифномада «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасидан иқтибос ҳам келтирилган: «ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз беришга йўл қўйилмайди».

Ҳар бир таклифномага сайловчининг исми фамилияси ёзилган. Уни сайловчилар рўйхати варақасига ҳар бир сайловчининг шахсан ўзи имзо қўйгач тақдим этилмоқда.

4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида 21,4 миллиондан зиёд фуқароси иштирок этади.