12−13 ноябрь кунлари Кочидаги (Ҳиндистон) Ражив Ганди номидаги стадионда 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида кураш бўйича саккизинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 26 мамлакатдан 400 га яқин спортчи иштирок этди, хабар қилди Халқаро кураш ассоциацияси.

Икки кун давом этган беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон вакиллари 9 олтин, 3 кумуш ва 1 бронза медалини жамғарган ҳолда умумий ҳисобда биринчи ўринни банд этди. Кейинги ўринларни эса Эрон (2−3−1) ва Япония (0−1−1) эгаллади.

Руслан Бўриев (60 кг), Шаҳрам Аҳадов (66 кг), Раҳмутилло Нуриддинбеков (73 кг), Хусниддин Ҳусанов (100 кг гача), Бекмурод Олтибоев (+100 кг), Маҳлиёхон Юлдашева (52 кг гача), Мухлиса Абдумаликова (57 кг гача), Умидахон Мирҳомидова (63 кг гача) ва Раҳима Юлдашева (78 кг) чемпион бўлди.

Абдулализ Бўриев (60 кг), Садам Аҳметов (73 кг) ва Сарвар Икромов (90 кг гача) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Рўзимбой Эшчанов (90 кг гача) «бронза» билан чекланди.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши жамоаси номи ҳам Ўзбекистонга насиб этди.Бекмурод Олтибоев эса энг яхши курашни номига сазовор бўлди.