Президентликка Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов 15 ноябрь куни Cамарқанд вилоятида сайловчилар билан учрашди, хабар қилди партия матбуот хизмати.

Хатамжон Кетмонов дастури билан сайловчиларни таништирар экан, кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлаш, мазкур устуворликка амал қилган ҳолда, етакчи ижтимоий соҳаларнинг тижоратлашувини чеклаш, жамиятнинг барча аъзоларининг ишончли ижтимоий кафолатлари таъминланиши масалаларида бизнес масъулиятини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Номзод илгари сурган таклифлар қаторида суд механизмлари оммабоплигини кенгайтириш ва мазкур масалаларда суд назоратини кучайтириш ҳисобига суд қарорлари ижроси сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, судларда ишларни кўриб чиқиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, фуқароларнинг судга мурожаат қилиши ва суд ҳужжатларини олишининг электрон тизимини кенг жорий қилиш ҳам ўрин олган.