14 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди, хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.