12 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

ХХР ТИВ раҳбари билан Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.

Хитой делегацияси ташрифи дастуридан Самарқанд шаҳрида бўлиш ҳам ўрин олган.