10 ноябрдан 10 январгача Ўзбекистонда Ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилади, хабар қилди Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси.

2011 йилдан буён Ўзбекистонда ҳукумат қарорига биноан 20 ноябрдан ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказиб келинмоқда. Бу сафар эса бош вазирнинг 7 ноябрдаги топшириғига кўра тадбир икки ойга — 2017 йил 10 январга қадар узайтирилди.

Ёнғин хавфсизлиги кунларининг асосий вазифаси иқтисодий ва ижтимоий соҳа объектлари, турар-жой биноларида ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаш, давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори объектларда ёнғин хавфсизлигини ошириш бўйича комплекс чораларни амалга оширишдан иборат.