Президентликка Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратов 9 ноябрь куни Навоий вилоятида сайловчилар ва кенг жамоатчилик билан учрашди, хабар қилди партия матбуот хизмати.

Сарвар Отамуратов транспорт ва логистика инфратузилмалари имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. У, шунингдек, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остида жаҳон бозорига маҳсулот етказиб беришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни давом эттириш устувор вазифалардан эканини маълум қилди.