Дональд Трамп АҚШдаги президентлик сайловида ғалаба қозонмоқда, хабар қилди Bloomberg агентлиги. Нашр ҳисоб-китобига кўра, Пенсильвания штатидаги ғалабадан сўнг у сайловчилар жамоасида 276 овозга эга бўлди. Мазкур штатдаги сайловчилар жамоасида ғолиб бўлиш учун 270 вакилнинг овозини олиш талаб этилар эди.

Шундай қилиб, республикачи 32 та штатдаги сайловларда ғалаба қозониб, АҚШнинг 45-президентига айланди. Экзит-поллар асосида тайёрланган ҳисоб-китоблар ва овозларнинг дастлабки натижалари ҳам худди шундай кўрсаткични бермоқда.

Вакилларнинг якуний овоз бериш жараёни 19 декабрь куни бўлиб ўтади. 2017 йил 6 январда эса Конгресс унинг натижаларини тасдиқлайди. Президент инаугурацияси 20 январь кунига белгиланган.