Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев янги ҳокимларни тайинлади, хабар қилди ҳокимият матбуот хизмати.

Каттақўрғон шаҳрига Баҳодир Садуллаев ҳоким этиб тайинланди. Аввалги ҳоким Шуҳрат Раҳмонов ўз хоҳишига кўра лавозимини тарк этди.

Оқдарё туманига Пирматбой Ўсаров ўз вазифасидан хоҳишига кўра бўшаган Нурали Бердибоев ўрнига раҳбарлик қиладиган бўлди.

Шунқор Худайбердиев вилоят ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳалари масалалари бўйича ўринбосари бўлди, дея хабар қилди «Самаркандский вестник» газетаси.