Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 28 октябрдаги қарори билан Обид Адилов «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари — бош муҳандиси лавозимига тайинланди, хабар қилди компания матбуот хизмати.

Обид Чориевич Адилов (1983 йилда туғилган) бунга қадар «Автомагистраль» ихтисослашган автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан фойдаланиш участкаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

«Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари — бош муҳандиси компаниядаги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш, инвестицион лойиҳаларнинг техник назорати, шунингдек, транспорт, механизация ва техник таъминот соҳаларига раҳбарлик қилади.