Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси кўзи ожиз фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни қабул қилди. Янги ўзгаришга кўра, улар учун Брайль алифбосида сайлов бюллетенларини тайёрланади. Бу ҳақда 8 ноябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси мажлисида маълум қилинди.

Бармоқлар ёрдамида ўқишга мўлжалланган рельеф-нуқтали ёзувлар — Брайл алифбосидан фойдаланилган бюллетенлар Ўзбекистонда ўтказилаётган сайловларда илк бор қўлланилмоқда.

Мажлисда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссиясининг Ўзбекистонга 6−7 ноябрь кунлари ташриф буюрган 20 нафар узоқ муддатли кузатувчисини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.