Ўзбекистондаги тўртта ОТМ Erasmus+ дастури бўйича Евроиттифоқ университетлари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўяди, хабар қилди ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси «Газета.uz"га. Бу ерда гап Гулистон давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Навоий давлат педагогика институти ва Нукус давлат педагогика институти ҳақида кетмоқда.

Erasmus+ дастури танлови якунлари бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг янги лойиҳасини молиялаштирилиш белгилаб олинган бўлиб, унинг базасида янги Жан Монне номидаги Европа ҳуқуқи ва сиёсати кафедраси ташкил этилиб, магистрлар учун янги фанлараро курс ташкил этилади.

Жорий йилда Erasmus+ учун Ўзбекистон олий таълим муассасалари салоҳиятини ошириш бўйича еттита лойиҳа тасдиқланди. ЕИнинг 15 давлатидаги 23 университет Тошкентдаги 6 та, ҳудудлардаги 16 та ОТМ билан ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистондаги 38 та ОТМнинг 240 нафардан зиёд вакили 45 та Европа университетида малака ошириб, таҳсил олади. Европадан эса 100 нафарга яқин ўқитувчи ва докторантлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, маъруза ўқийди, тадқиқот олиб боради ва тажриба алмашади.