8 ноябрь куни Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ"да биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бошланди. Унда 31 давлат вакиллари мамлакатнинг мева-сабзавот маҳсулотлари соҳасидаги салоҳиятини ўрганиш мақсадида иштирок этмоқда. Иштирокчилар қаторида қайта ишлаш ва савдо компаниялари, савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги вазирлик ва идоралар, логистика компаниялари вакиллари ҳам ярмарка иши билан танишмоқда.

«Ярмарка олдида турган энг муҳим вазифа хорижлик шерикларни Ўзбекистон агросаноат мажмуаси имкониятлари билан таништириш ҳамда чет элдаги қайта ишловчи корхоналар ва импортчилар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат», — деди форум очилишида бош вазир ўринбосари Улуғбек Розиқулов.

Фото