1 декабрдан Бухоро автобусларида жетонлардан тўлов сифатида фойдаланиш жорий этилиши мумкин. Бухоро ҳокимининг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун интернетга жойлаштирилди.

Нақд пул билан бир қаторда тўлов учун қабул қилинадиган жетонлар савдоси махсус пунктларда фақатгина пластик карталар орқали амалга оширилади.

Айни пайтда Тошкент ва Самарқандда автобусларда йўл ҳақи сифатида жетонлардан фойдаланиб келинмоқда.