5−6 ноябрь кунлари Тюменда (Россия) дзюдо бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида «Хизмат вазифасини бажаришда ҳалок бўлган ички ишлар органлари махсус отрядлари ходимлари хотираси"га бағишланган учинчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Ташкилотчилар хабарига кўра, турнирда 16 мамлакат: Франция, Словакия, Словения, Белоруссия, Грузия, Хорватия, Арманистон, Жанубий Корея, Хитой, Мўғилистон, Гонконг, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядан 566 нафар дзюдочи иштирок этди.

Ўзбекистон номидан иштирок этган Муҳаммадали Саъдуллаев (55 кг гача вазн тоифасида), Муҳриддин Ҳикматов (66 кг гача) ва Акром Бўронов (90 кг гача) мусобақанинг бронза медали совриндорлари бўлди.