29 октябрь куни Екатеринбургда (Россия) профессионал бокс бўйича халқаро «Ратиборец-4» мусобақаси бўлиб ўтди. Кечада тўққиз бокс жуфтлиги, жумладан, уч нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди, хабар қилди ташкилотчилар «Газета.uz"га.

Достонбек Турдиев (3−0−0, 3 КО) биринчи раундда россиялик Сергей Даниловни (0−1−0) техник нокаутга учратди. 25 ёшли спортчи профессионал рингдаги барча уч баҳсда муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди.

Жахонгир Қурбанов (1−0−0, 1 КО) профессионал рингдаги илк чиқишини муваффақият билан якунлади. У тўртинчи раунддан сўнг жангни давом эттиришдан бош тортган Россия вакили Анис Абдулллин (0−3−0) қаршилигини енгиб ўта олди.

22 ёшли шаҳрисабзлик Ферузбек Юлдашев (7−1−0, 2 КО) эса ҳакамлар қарорига кўра россиялик боксчи Мусаиб Асадов (1−5−0) устидан ғалаба қозонди.