9 ноябрдан «Тошкент-Андижон» йўналиши бўйича янги 94/93-сонли тезюрар поезди хафтасига бир маротаба харакатланишни бошлайди, хабар қилди «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси.

Поезд Тошкентдан чоршанба куни 13:00 да жўнаб кетади ва Андижонга 19:10 га етиб боради. Андижондан шанба куни 22:15 да жўнаб кетиб, Тошкентга якшанба куни 05:16 да етиб боради.

10 ноябрдан «Андижон-Урганч» йўналиши бўйича янги 393/394-сонли йўловчи поезди ҳам харакатланишни бошлайди. Андижондан пайшанба куни 08:05 да йўлга чиқиб, Урганчга жума куни 08:00 да етиб боради. Урганчдан қайтиш рейси жума куни 19:20 да йўлга чиқиб, Андижонга шанба куни 19:10 да етиб боради.