РИА Новости — Россия бош вазири Дмитрий Медведов фуқаролардан давлат хизматларини кўрсатишда ҳукумат органларида мавжуд бўлган ҳужжатларни талаб қилишни тақиқловчи қарорни имзолади.

Рўйхатга 85 номдаги ҳужжат киритилди. Жумладан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик, судланганлик мавжуд эмаслигини тасдиқловчи, юридик шахсларни ягона давлат реестридан чиқариш ва чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлик тўғрисидаги маълумот эндиликда талаб қилинмайди.

Давлат органлари ҳукумат тасдиқлаган рўйхатдан ўрин олган ҳужжатларни эндиликда автомат тартибда ўзаро алмашишлари лозим.